ЎзА Ўзбек

10.07.2018 20:47 Чоп этиш версияси

Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ҳужжатлар синов тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади

Жорий йил абитуриентлар томонидан Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ҳужжатлар синов тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими берган маълумотига кўра, бунинг учун паспорт ва ўрта ёки ўрта-махсус маълумотни тасдиқловчи ҳужжат Президентимизнинг Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказлари орқали топширилади.

Бунда ҳужжатнинг асл нусхаси эгасига қайтарилади.

Бу эса, аввалгидек вақт ва йўл харажатлари, турар жой билан боғлиқ ташвишларга барҳам беради.

Тасаввур қилиб кўринг, Қорақалпоғистондан Тошкентга келиб ҳужжат топширишга 1 киши учун йўл харажатлари, меҳмонхона, овқатланишни ҳисобга олганда 1 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланади. Агар ҳамроҳ қўшилса бу харажат 2 ҳисса ортади.

Маълумот учун, 15 июндан бугунги кунгача Тошкент давлат юридик университетига 5 мингга яқин абитуриент ҳужжат топширган.

ЎзА
6 621