ЎзА Ўзбек

30.08.2018 18:33 Чоп этиш версияси

Тошкент давлат техника университети талабалари Япониянинг Нагоя университетида бепул таълим олиши мумкин

Тошкент давлат техника университети талабалари Япониянинг Нагоя университетида бепул таълим олиши мумкин Аввал хабар берилганидек, юртимизда Япониянинг Нагоя университети президенти Мацуо Сейити бошчилигида Япония делегацияси, шунингдек, Нобель мукофоти лауреати, профессор Р.Ноёрининг ташрифи давом этмоқда.

Соҳавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Нагоя университети президенти Мацуо Сейити ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов учрашди.

Музокараларда икки давлат ўртасида илм-фан соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, истиқболли педагог ва илмий кадрларни Япониянинг етакчи илмий-таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш ва малакасини оширишни ташкил этиш, қўшма илмий ҳамкорлик ва талабалар алмашинуви дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида Тошкент давлат техника университети ва Япониянинг Нагоя университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумда ўзбекистонлик иқтидорли талабалар Нагоя университетида бепул таълим олиши назарда тутилган.

ЎзА
3 006