ЎзА Ўзбек

26.07.2018 16:14 Чоп этиш версияси

Тошкент давлат шарқшунослик институтида ҳам махсус сиртқи бўлим очилди

Тошкент давлат шарқшунослик институтида ҳам махсус сиртқи бўлим очилди
2018/2019 ўқув йилида Тошкент давлат шарқшунослик институти бакалавриат босқичида таҳсил олишни истаганлар учун сиртқи таълим шакли очилди. 

Сиртқи таълим шаклида шу йилнинг ўзида жами 100 нафар талаба ўқиши мумкин. Маълум бўлишича, қабул қилинган талабаларнинг 75 нафари ўзбек тилида ташкил этиладиган гуруҳларда, 25 нафари рус тилидаги гуруҳларда таҳсил олади.

Маълумотга кўра, тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича), жаҳон сиёсати, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик: Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик: Жануби-Шарқий Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатлари таълим йўналишларининг барчасига 25 нафардан талаба ўқишнинг сиртқи таълим шаклида қабул қилинади.

Маълумот учун, сиртқи таълимда ўқиш барча номзодлар учун тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ҳужжатлар 31 июлгача қабул қилинади.

ЎзА
6 312