ЎзА Ўзбек

20.04.2019 21:48 Чоп этиш версияси

”Тошкент баҳори” V халқаро опера ва балет санъати фестивали бошланди

”Тошкент баҳори” V халқаро опера ва балет санъати фестивали бошланди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, мазкур вазирлик ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театри, ”Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган мазкур фестиваль опера ва балет санъати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, санъаткорларнинг бу йўналишда ўзаро мулоқоти учун имкониятни янада кенгайтириш, юртдошларимиз ва хорижий меҳмонларни мумтоз санъатнинг бебаҳо намуналаридан баҳраманд этиш мақсадини кўзлайди.

Фестивалнинг илк кунида Сулаймон Юдаковнинг машҳур ”Майсаранинг иши” операси намойиш этилди. Юртимиз мусиқий театр санъатида ўзига хос ўрин эгалловчи ушбу спектакль миллий комик операмизнинг илк намунасидир. Унинг либреттоси Ҳамзанинг шу номдаги асари асосига қурилгандир.

Муҳаббат, садоқат, меҳр-вафонинг очкўзлик, тамагирлик, юзсизлик устидан ғалабаси тараннум этилган ушбу опера-спектаклда бош ролларни халқаро танловлар совриндорлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театри артистлари Азиза Муҳамедова, Малика Норматова, Рустам Алимардонов кабилар ижро этган.

9.JPG

17.JPG

Н.Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
4 057