ЎзА Ўзбек

15.03.2019 17:11 Чоп этиш версияси

«TopTripTip Uzbekistan» – Ўзбекистонга саёҳат қилиш бўйича мобиль илова

«TopTripTip Uzbekistan» – Ўзбекистонга саёҳат қилиш бўйича мобиль илова

Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонасида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишлаб ташкил этилган давра суҳбати доирасида ушбу мобиль дастур тақдимоти ўтказилди.

«TopTripTip Uzbekistan» сайёҳлик бўйича қўлланма бўлиб, «Android» ва «iOS» тизимларида ишлайдиган смартфонлар учун мўлжалланган. Электрон қўлланма «Мир» телерадиокомпанияси билан бирга Россиянинг «Appreal Group» компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Тақдимот чоғида «Appreal Group» таъсисчиси ва директори Андрей Сулейковнинг айтишича, ушбу дастур саёҳатчиларга Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, жумладан, юртимиздаги тарихий обидалар ва сайёҳлик йўналишлари ҳақида батафсил маълумот олиш имконини беради. 

Дастурга мамлакатимиз ҳудудлари бўйича маълумотлар киритилган, интерфаол қидирув тизимига эга. Мисол учун, ундан юртимизда ўтаётган йирик тадбирлар, энг яхши меҳмонхона ва ресторанлар ҳамда бошқа сайёҳлик инфратузилмалари ҳақида маълумот олиш, тарихий жойларнинг тавсифлари билан танишиш мумкин. 

Мобиль илова, шунингдек, фойдаланувчи турган жойга яқин ҳудудда қандай объектлар мавжудлиги ҳақида хабар беради.

Қўлланма доимо янгилаб борилади ва барча ўзгаришлар дастурни қайта ўрнатмасдан юкланади.

ЎзА
1 717