ЎзА Ўзбек

03.07.2020 Чоп этиш версияси

«Тонировка» қимматга тушди

«Тонировка» қимматга тушди

Автомобиль ойналарини тегишли тартибда, тегишли идорадан рухсат олмасдан, ўзбошимчалик билан «тонировка» қилиб (қорайтириб) олган қоидабузар ҳайдовчилар афсуски орамизда бор.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 126-моддасида бевосита автомашина ойнасини, белгиланган тартибда, махсус рухсатнома олмай «тонировка» қилган шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдори, яъни 5 миллион 575 минг сўм жарима жазоси тайинланиши белгиланган.

Сирдарё вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Гулистон шаҳрида ўтказилган рейд тадбирида ушбу тартиб қоидага бўйсунмасдан, автомашина ойналарини тегишли тартибда, тегишли идорадан рухсат олмасдан «тонировка» қилган ҳайдовчилар аниқланди. Уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашиналари жарима майдончасига кузатиб қўйилди. Энди ушбу қоидабузарларнинг ҳар бири 5 миллион 575 минг сўмдан жарима тўлаб, ўзларига тегишли бўлган автотраспорт воситаларини «стоянка» (жарима майдончаси)дан олишлари мумкин.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси Ахборот хизмати, фуқаролардан жорий йилнинг 2 июлидан бошлаб шахсий автомашинасида Гулистон шаҳрига зарурат бўлмаган тақдирда кирмасликларини тавсия қилмоқда. Чунки шаҳарда аҳолиси орасида коронавирусдан зарарланган беморлар аниқлаган ва махсус комиссия қарорига кўра Гулистон шаҳри «қизил ҳудуд» тоифасига киритилган.

3 673
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ(сурат), ЎзА