Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

16.05.2019 17:29 Чоп этиш версияси

Томорқада етиштирилган оғу фош этилди

Томорқада етиштирилган оғу фош этилди

Божхона органлари томонидан жамият учун хавфли бўлган гиёҳванд моддаларни ғайриқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Тошлоқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбирда фуқаро Т.А.нинг яшаш хонадони “Сара” лақабли хизмат ити ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг томорқа майдонидаги экинлар орасида алоҳида парваришлаб етиштирилган 30 туп “Кўкнори” гиёҳванд ўсимлиги борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

ЎзА