ЎзА Ўзбек

30.10.2019 Чоп этиш версияси

ТОКИО-2020: ёғочдан ишланган дунёдаги энг йирик спорт комплекси қуриб битказилди

ТОКИО-2020: ёғочдан ишланган дунёдаги энг йирик спорт комплекси қуриб битказилди

Маълумки, кейинги йил Япония пойтахти Токио шаҳри XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилади.

Ўйинлар олдидан Япония пойтахтида ўтказилган 2nd World Press Briefing Tokyo 2020 брифинги доирасида ўзбекистонлик ОАВ ходимлари Олимпия ҳамда Паралимпия беллашувлари учун қуриб битказилаётган иншоотлар билан танишган эди.

EICQ2_aUYAE3mEg.jpg

Кеча мусобақа ташкилотчилари томонидан Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинлари учун қурилаётган махсус саккизта иншоотнинг бешинчиси қуриб битказилгани ҳақида маълумот берилди. Албатта, жараён олдиндан тузилган пухта режа асосида ўз вақтида топширилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Бу – бадиий гимнастика, трамполин ҳамда спорт гимнастикаси бўйича баҳслар ўтказилиши мақсад қилинган Ariake Gymnastics Centre бўлиб, бино дунёдаги энг катта ёғоч том ва ёғоч маҳсулотларидан барпо этилган спорт мажмуаси саналади.

EgW79QHtQzuWb6hj.jpg

j2QlbX4IgAiNP6nF.jpg

У ўз бағрига 12 минг томошабинни сиғдира олади. Бинода япон миллий анъаналарини сақлаб қолиш мақсадида асосан ёғоч маҳсулотларидан фойдаланилган. Ёғоч конструкцияларининг мустаҳкам металл боғламалари билан қотирилганлиги эса иншоотнинг ер силкинишлари ҳамда тўфонларга чидамлилик даражасини ошишига хизмат қилади.

EICQ3BsU4AA9yft.jpg

EICQ3F4UcAA3s8S.jpg

6 514
Шоҳрух НЎЪМОНОВ, ЎзА