ЎзА Ўзбек

28.09.2019 Чоп этиш версияси

“Тоғ шарпаси” ўқув машғулотлари юқори савияда ўтмоқда (+видео)

“Тоғ шарпаси” ўқув машғулотлари юқори савияда ўтмоқда (+видео)


Мудофаа вазирлиги “Чимён” тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар марказида ўтаётган “Тоғ шарпаси” ўқув курсларида сара ҳарбий хизматчилар малакали мутахассислар етакчилигида жисмоний-тактик имкониятларини оширмоқда.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.

Кундузги ва тунги отиш, разведка ва алоқа, ҳудудга мувофиқ ниқобланиш, шартли беморни фавқулодда эвакуация қилиш, пистирмадан ҳужум, шартли душманни қуршаб олиш, дарёдан кечув, жарлик ва даралараро канат орқали хавфсиз ўтиш йўли ҳозирлаш, шунингдек, тоғ анжомларидан бехато истифода этиш каби ўнлаб мураккаб жанговар вазифаларни гуруҳ ва якка тартибда адо этаётган “тоғ ўғлонлари” йилнинг тўрт фаслида – ҳар қандай вазиятда ўзларининг жанговар шайлигини юксалтирмоқда.

photo_2019-09-28_10-42-39.jpg

“Тоғ шарпалари”да топография, тактика, тиббий тайёргарлик каби муҳим ҳарбий фанларни пухта билиш баробарида тоғ илмидан бохабарлик: жанговар шароитларда табиат ва набототнинг нозик унсурларидан устамонлик билан фойдаланиш сингари тажрибаларни ҳам муваффақиятли ўзлаштириш талаб этиладиган ўқув-машғулотлар юқори савияда олиб борилди.

– Аксарият ҳарбий хизматчилар ушбу ўқув машғулотларида илк бор қатнашаётганига қарамай, яхши натижаларга эришмоқдалар, кундан-кунга тажрибалари ошяпти, – дейди капитан Фаррух Тошев. – Айни дамда “Кўксув” дарасидан канат орқали шартли ярадорни олиб ўтиш, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда тунги ва кундузги отиш машғулотлари самарали амалга оширилди.

“Тоғ шарпаси” ўқув курсларида аъло баҳо олган ҳарбий хизматчилар қишки ўқув-машғулотларига жалб этилади.

photo_2019-09-28_10-42-45.jpg

photo_2019-09-28_10-42-46.jpg

photo_2019-09-28_10-42-49.jpg


4 366
ЎзА