Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2017 12:04 Чоп этиш версияси

Тоғли қишлоқлар ёшларига Янги йил туҳфаси

Тоғли қишлоқлар ёшларига Янги йил туҳфаси Сурхондарё вилояти Бойсун туманида Бойсун қурилиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг Пудина филиали фойдаланишга топширилди.

Тоғли қишлоқда қад ростлаган 180 ўринли замонавий таълим муассасаси Термиз шаҳридаги “Сантехгазмонтаж” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан барпо этилди. Икки қаватли бинода ўқувчиларнинг илм-фан ва ўзлари танлаган касб сирларини пухта ўзлаштириши учун барча шароит яратилган. Янги йилнинг дастлабки кунларидан янги таълим масканида Пулҳоким, Даштиғоз, Пудина каби тоғли қишлоқларнинг юзга яқин ёшлари молия, сув, газ ва канализация тармоқларини таъмирлаш, тикувчилик йўналишларида таҳсил олишни бошлади.

– Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фойдаланишга топширилган замонавий таълим муассасаси биз, ёшлар учун ажойиб совға бўлди, – дейди филиал ўқувчиси Салоҳиддин Жонтемиров. – Қишлоғимизда қад ростлаган муҳташам таълим маскани мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг ёрқин самарасидир. Бундай эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан миннатдормиз.

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида бешта касб-ҳунар коллежи ва тоғли қишлоқларда уларнинг 5 филиали фаолият юритмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
4 411






Все о погоде - Pogoda.uz