Ёзги дам олиш оромгоҳлари ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг нархи қанча ва улар олинган даромаддан солиқ тўлайдими?

Шу мақсадда Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида дала ҳовлиларнинг ижара ҳақини ўрганганда, уларнинг нархи шароитига қараб 1,8 миллион сўмдан 9 миллион сўмгача экани аниқланди. Мисол учун, Ф.Кавилова Юсуфхона қишлоғидаги дала ҳовлисини ижарага бериб, ўтган икки ойда 120 миллион сўм даромад олган. Шу боис солиқчилар ундан 10 миллион сўм миқдорида декларация ундирди. Хўжакент қишлоғида яшовчи Ж. Зокиржон ҳужжатлар расмийлаштирмасдан ўзига тегишли бўлган дала ҳовлини 2 кунга 750 минг сўмга, Юсуфхона қишлоғида яшовчи Н.Рустамова кунига 1 миллион сўм ижарага берганлиги ҳолатлари аниқланиб, далолатномалар расмийлаштирилди.

1436771129 (1).jpg

Ёзги дам олиш оромгоҳлари ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида белгиланган қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб борилганда фуқаролар мазкур ҳудудда савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиб, солиқларни тўлашдан яшириниш ҳолатлари аниқланди. Мисол учун “ARBAT-PRESTIJ” умумий овқатланиш шохобчасида ўтказилган хронометражда кунлик тушум 61 миллион сўм бўлиб, бир кун аввалгига нисбатан 50 миллион сўмга ёки 5,5 бараварга ўсди.

Sequence 01.00_02_37_17.Still004.jpg

– Бўстонлиқ туманида ўтказилган кўздан кечириш тадбирларида мулкини ижарага берган 1384 нафар фуқарога 1,8 миллиард сўм миқдорида қўшимча солиқ ҳисобланди, – дейди Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси давлат солиқ катта инспектори Акмал Назаров. – Улар хонадонини, дала ҳовлисини, сўрини ижарага бериб даромад олаётган фуқаролардир. Уларга тегишли кўчмас мулк объектларини тўлиқ рўйхатга олиш ва қайта баҳолаш бўйича ўрганишларда кадастр ҳужжати мавжуд бўлмаган ёки кадастр қиймати йўқ ва паст баҳоланган объектлар ҳам аниқланди. 1258 объект янги рўйхатга олиниши ва қайта баҳоланиши натижасида 400,4 миллион сўм мол-мулк ва ер солиғи ҳисобланди. Мисол учун, “Хўжакент савдо саноат сервис”га қарашли “Старая бочка” номли умумий овқатланиш ва чакана савдо шохобчаларида ўтказилган хронометраж куни тушум 13 миллион сўмни ташкил этди. Бу улар одатда кўрсатиб келган кунлик ўртача тушумга (1,5 млн.сўм) нисбатан 6,7 баробар кўп демакдир. Ёки “Лаззат нур групп”га қарашли “Дилнур” номли умумий овқатланиш шохобчасида ўтказилган хронометраж куни тушум 6,1 миллион сўмни ташкил этиб, кунлик ўртача тушум (2,7 млн.сўм)га нисбатан 2,2 баробарга кўплиги аниқланди.

495.jpg

Ўтказилаётган бу каби текширувлар аҳолини солиқдан қочишга, даромадни ҳамон яширишга ҳаракат қилаётганидан далолатдир. Ваҳоланки, биргина сўнгги ҳафтада ўтказилган мониторинг тадбирлари ҳам буни исботлаб турибди. Мулкини ижарага бериб, даромад олаётган жисмоний шахсларни декларация асосида солиққа тортиш бўйича 92 нафар фуқарога 86,4 миллион сўм миқдорида қўшимча солиқ ҳисобланди. Мавжуд қарздорлик ҳамда ҳисобланган даромад солиғидан 180,1 миллион сўм ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланаётган, ер солиғи ва қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланган корхоналарда ўтказилган камерал назорат тадбирларида 1022 та корхонага 3,7 миллиард сўм миқдорида қўшимча солиқ ҳисобланди.

Мониторинг тадбирлари давом этмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғ бағридаги дам олиш масканларида солиқчилар “рейд“ ўтказди