Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

11.09.2018 17:46 Чоп этиш версияси

Ўтмишнинг ёрқин кўзгуси

Ўтмишнинг ёрқин кўзгуси
Қўқон маданияти тарихи давлат музейида 1914 йилда тадбиркор Обиджон Маҳмудов илк бор ташкил этган босмахонада Ашурали Зоҳирий муҳаррирлигида чоп этилган “Садои Фарғона” газетаси сақланаётир. Газета Марғилон шаҳрида махсус нафис ипакдан тўқилган оқ, ҳарир шоҳига босилган биринчи сонидир. Қимматбаҳо экспонат орадан 114 йил ўтган бўлса-да, ёрқинлигини йўқотмаган.

“Садои Фарғона”нинг шу кунгача сақланиб қолган сонларини варақлар экансиз, XX аср бошидаги сиёсий, ижтимоий, ахлоқий муҳит ва зиёлилар маънавияти, нуқтаи назари ҳақида тасаввурга эга бўласиз.

Газетанинг илк сони тарихчи олимлар таъкидлашича, 100 та оқ шоҳи мато ва 1500-1700 та қоғозга босиб тарқатилган.

10.JPG

12.JPG


Муқимжон Қодиров (сурат) ЎзА