ЎзА Ўзбек

12.07.2019 12:37 Чоп этиш версияси

ТИВ: Ўзбекистон – Британия мулоқотини фаоллаштириш масаласи муҳокама қилинди

ТИВ: Ўзбекистон – Британия мулоқотини фаоллаштириш масаласи муҳокама қилинди

11 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Лондон шаҳрида Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дункан билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, мулоқотда Алан Дункан мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувини самимий илиқлик ва мамнуният ила алоҳида қайд этди.

Музокараларда жорий йилнинг февраль ва апрель ойларида ўтказилган икки томонлама учрашув ва музокараларнинг давоми сифатида қўшма кун тартибининг долзарб масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон – Британия мулоқотини фаоллаштириш чоралари батафсил муҳокама қилинди.

Учрашувда, шунингдек, кўп қиррали мулоқотни яхшилаш, амалий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга ўзаро хоҳиш тасдиқланди.

ЎзА
1 865