Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 10:50 Чоп этиш версияси

Тингловчиларга сертификатлар топширилди

Тингловчиларга сертификатлар топширилди Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич ташкилотлари етакчилари учун ойлик қайта тайёрлаш ўқув-курслари ташкил этилган эди.

Ўқиш учун Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари қошида тузилган комиссиялар томонидан етакчилик қобилияти ва дунёқарашини аниқлашга қаратилган тест синовлари, хорижий тилларни билиши ҳамда суҳбат асосида ҳудудлардан 4 нафардан жами 56 нафар умумий ўрта таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлар етакчилари саралаб олинди.

Тингловчиларга бошқарув ва мулоқот психологияси, стратегик бошқарув, лойиҳа бошқаруви, иқтисодий сиёсат мавзуларида дарслар ўтилди.

Намунали бошланғич ташкилот фаолиятини ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида тингловчиларнинг Тошкент шаҳридаги 324-умумий ўрта таълим мактабига ташрифи уюштирилди. Бу ерда Ёшлар иттифоқи ходимлари томонидан умумий ўрта таълим муассасалари бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг Ёшлар пресс-клубида мазкур ўқув-курсларини муваффақиятли битирганларга махсус сертификатлар топширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 966