Президентимиз ички ишлар органлари ходимларини табриклар экан, соҳа фаолияти самарадорлигини ошириш учун қатор вазифалар борлигини ҳам эътироф этди.

Жумладан, кадрлар тайёрлаш бўйича сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш, ходимлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаб бориш, фахрийларнинг келгуси авлодларга намуна бўладиган жасоратини ибрат қилиб кўрсатиш, оммалаштириш, эл-юртимиз осойишталиги йўлида қурбон бўлган ходимларнинг хотирасини абадийлаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.

photo_2020-10-26_20-49-10.jpg

Президент табриги осойишталик посбонларига, тинчлигимиз таянчларига бўлган халқимизнинг эҳтироми ва эъзози ўрнида баралла жаранглади дейиш мумкин.

Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасида Президент табриги муносабати билан ташкил этилган маърифий тадбирда ҳам нутқ оддий сафдордан тортиб, офицер ва генералларгача барчани руҳлантиргани қайд этилди. Ўз ишида собитлик, касбига содиқлик туйғуси, халқи ва ватанига меҳр ҳисси ҳар бир ходим қалбида жунбуш урди десак, муболаға бўлмайди. Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Муҳаббат Ахмедова йиғилганларга Президент табригини ўқиб эшиттирди.

photo_2020-10-26_20-49-16.jpg

Сўнгра даврани очиш ва самимий табрикларни билдириш учун Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Алиахмад Чориевга сўз берди. Улар бу йилги байрам ўзгача кечгани жамоадан 4 нафари Президент томонидан давлат нишони ва мукофотларига сазовор бўлганини мамнуният билан эътироф этди.

Давлат раҳбарининг қуйидаги мулоҳазалари самимий тилак ва чинакам табрикнинг рамзига, эҳтиром ва эътирофнинг тимсолига айланди дейиш мумкин.

photo_2020-10-26_20-49-19.jpg

"Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади."

Ушбу таъкид ички хизмат ходимларининг масъулият ҳисси ва мажбурият бурчи ўрнида жаранглади.

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ,
"Нотиқлик санъати академияси"
таълим муассасаси директори.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинчлигимиз таянчларига табрик