Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.09.2017 20:07 Чоп этиш версияси

Тинчлигимиз ҳимоячилари

Тошкент ҳарбий округи ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани кенгаши ҳамкорлигида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони Л.Бузруков, Ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси Ш.Олимов ва бошқалар истиқлол йилларида армиямиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида миллий армиямизни профессионал асосда шакллантириш, қўшинларни модернизация қилиш ва уларни энг янги қурол-яроғ ҳамда техника билан таъминлаш, ҳарбийлик касбининг нуфузини оширишга эришилди. Ўзбекистон Қуролли Кучлари тарихан қисқа даврда мураккаб шаклланиш йўлини босиб ўтиб, бугунги кунда замонавий талабларга ҳар томонлама жавоб берадиган, яхши тайёргарликка эга бўлган армия сифатида ўзини намоён этаётгани барчамизга катта ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини сақлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш ҳамда эришаётган муваффақиятларимизда Қуролли Кучларимизнинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Зеро, истиқлол йилларида соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида армиямиз юртимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолатига айланди.

Тадбирда Тошкент ҳарбий округида фидокорона хизмат қилаётган бир гуруҳ ҳарбийлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
1 981






Все о погоде - Pogoda.uz