Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.05.2017 19:12 Чоп этиш версияси

Тинч-осойишта юртга тўй-томошалар ярашади

Тинч-осойишта юртга тўй-томошалар ярашади Навоий вилояти Кармана туманидаги “Ўзбегим” тўйхонасида ўтказилган 15 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйида халқимизга хос меҳр-оқибат, саховатпешалик, муҳтожларга моддий-маънавий кўмак беришдек олижаноб фазилатлар яна бир бор намоён бўлди.

“Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остида вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда келин-куёвларнинг ота-оналари, дўсту ёрлари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида инсон манфаатларини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, айниқса, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Ёш оилаларга Президент совғаси – замонавий ётоқхона мебеллари тўплами, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ҳомий ташкилотларнинг совғалари топширилди. Никоҳ узуги, миллий сарполар туҳфа қилинди.

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёш оилаларга кўрсатилган бундай ғамхўрликни бир умр унутмаймиз, – дейди Қизилтепа туманида яшовчи Анвар Тоғаев. – Турмуш ўртоғим Гулҳаё билан юртимизга нафи тегадиган, намунали оила бўлиб яшаймиз. Фарзандларимиз шу азиз Ватанга хизмат қиладиган инсонлар бўлиб улғаяди.

Буюк Ипак йўлида жойлашган қадимий Карманага келган Франция, Чехия ва голландиялик сайёҳлар ҳам тўйда иштирок этиб, ўзбек миллий маросимларидан ҳайратда эканини яширолмади.

– Ўзбек халқи ва унинг бой тарихи, маданияти, урф-одатлари ҳақида турли манбаларда ўқиганман, – дейди голландиялик сайёҳ Бионка Гоммерс. – Бугунги тўйда тасодифан иштирок этиб, халқингизнинг ҳамжиҳатлиги, меҳр-оқибат ва саховатпешалигига қойил қолдим. Саёҳатим давомида бундай тантанада қатнашаман, деб ўйламаган эдим. Ҳайратларим, таассуротларим бир олам. Ўзбек тўйларида миллийлик, қадимий урф-одатлар замонавийлик билан ажойиб тарзда уйғунлашиб кетар экан. Айниқса, меҳмонларнинг кўплиги мени ҳайратга солди. Шунча одам-а?! Бу халқингизнинг меҳмондўстлигидан далолат. Бизда тўй мутлақо бошқача ўтади, кам сонли меҳмон чақирилиб, ихчамгина дастурхон ёзилади. Ўзбекистондаги тинчлик-осойишталик ҳам ҳавас қиладиган даражада. Дунё бундан ўрнак олсин.

Пойтахтдан келган таниқли санъаткорлар ижросидаги шўх куй-қўшиқлар, дилрабо рақсларга барча иштирокчилар жўр бўлди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
3 324






Все о погоде - Pogoda.uz