ЎзА Ўзбек

03.12.2019 Чоп этиш версияси

Тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича 10 дан зиёд келишувларга эришилди

Тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича 10 дан зиёд келишувларга эришилди

Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимизда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида биринчи ўзбек-турк бизнес форуми бўлиб ўтмоқда.

“Саломатлик ҳафталиги” доирасида ташкил этилган тадбирда ҳар икки мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари томонидан қатор манфаатли келишувларга эришилди.

Жумладан, шошилинч ва тез тиббий хизмат, фармацевтика, тиббий таълим, онкология ва радиология, гематология ва қон қуйиш, педиатрия, акушерлик ва гинекология, хусусий тиббиёт каби қатор муҳим йўналишларда меморандумлар имзоланди.

photo5418065046375869532.jpg

Ушбу келишувлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, муҳими, аҳоли соғлигини янада сифатли ҳимоялашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

648
ЎзА