Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.01.2018 15:55 Чоп этиш версияси

Тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларидан 72 нафари Жиззах вилоятида иш бошлади

Ёш шифокорларнинг 26 нафари Тошкент тиббиёт академияси, 14 нафари Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 24 нафари Самарқанд давлат тиббиёт институти, 3 нафари Бухоро давлат тиббиёт институти, 5 нафари Тошкент врачлар малакасини ошириш институти битирувчиларидир. 

Уларнинг 19 нафари қишлоқ врачлик пунктлари, 24 нафари қишлоқ оилавий поликлиникалари, 20 нафари туман марказларидаги тиббиёт муассасаларига, 9 нафари вилоят ихтисослашган тиббиёт муассасаларида иш бошлади. 

– Тиббиёт соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимининг такомиллаштирилаётгани врачлар етишмаслиги муаммо бўлган ҳудудимиз учун, айниқса, муҳим аҳамиятга эга, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Норқўзиев. – Ишга қабул қилинган ёш мутахассисларни турар жойлар билан таъминлаш чоралари ҳам кўрилаётир. 

Соҳадаги муаммолардан бири – мутахассис кадрлар етишмаслигини бартараф этишда дастлабки босқич амалга оширилди. Президентимизнинг 2017 йил 5 майдаги “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори асосида Жиззах вилоятидан тиббиёт олий таълим муассасаларига 127 нафар мақсадли қабул амалга оширилди. 

Тошқул Бекназаров, ЎзА
9 990