ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Тиббий ниқоблар Россияга экспорт қилинмоқда

Тиббий ниқоблар Россияга экспорт қилинмоқда

Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги “Арнасой барака чеварлари” масъулияти чекланган жамияти тикувчилик цехи санитария-гигиена талабларига қаътий риоя қилиб, коронавирус карантини даврида ҳам фаолиятини давом эттирмоқда.

Корхона тикув цехига замонавий русумдаги 50 та тикув машинаси ўрнатилган. Коронавирус касаллиги тарқалиши глобал муаммога айланган бугунги кунда тиббий ниқобларга талаб ошиб кетгани ҳисобга олиниб, корхонада ушбу буюмнинг 3 хил турини тикиш йўлга қўйилган.

Маҳсулотлар ички эҳтиёждан ташқари, хорижга ҳам чиқарилаётгани корхонани карантин даврида иқтисодий инқироздан асраб қолди.

Корхона чеварлари кунига икки сменади 30-35 минг дона тиббий ниқоб ишлаб чиқармоқда. Корхонанинг тумандаги Дўстлик маҳалласида 35 нафар тикувчи икки сменада меҳнат қилаётган филиалида эса ички бозор эҳтиёжи учун тиббий ниқоблар ишлаб чиқарилмоқда.

2 702
Т. БЕКНАЗАРОВ, ЎзА