Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.12.2017 21:20 Чоп этиш версияси

Тиббий маданият болаликдан шаклланади

Тиббий маданият болаликдан шаклланади Миробод туманидаги 110-умумтаълим мактабида Ўзбекистон стоматологлар уюшмаси ва Тошкент давлат стоматология институти томонидан хайрия тадбири ўтказилди

Ўзбекистон стоматологлар уюшмаси раиси А.Ҳасанов, Тошкент давлат стоматология институти ректори Ж.Ризаев ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда жорий йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

24.JPG

Институт томонидан ҳар йили Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бепул тиббий профилактик хизмат акцияси доирасида хайрия тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

12.JPG

Жорий йилнинг 15 ноябридан Ўзбекистон стоматологлар уюшмаси ва Тошкент давлат стоматология институти ҳамкорлигида пойтахтимизда жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун “Бир умрга ёрқин табассум” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Болалик давридан бошлаб оғиз бўшлиғини тўғри парвариш қилиш, тиш ювиш, рационал овқатланиш қоидалари ўқувчиларга тушунтириб борилмоқда.

Хайрия тадбирида ўқувчиларга стоматологик касалликлар профилактикаси бўйича дарслар ўтказилди.

Мазкур лойиҳа доирасида пойтахтимиздаги 284 умумтаълим мактабининг 200 мингга яқин бошланғич синф ўқувчисига тиш чўткаси ва пастаси, тиш тозалаш календари ҳамда ота-оналар учун эслатма флайерлари тарқатилади.

Шаҳноза Маматуропова, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА
2 617






Все о погоде - Pogoda.uz