ЎзА Ўзбек

05.09.2018 13:15 Чоп этиш версияси

Тиббий хизмат сифати юксалмоқда

Тиббий хизмат сифати юксалмоқда

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Лайло Тошпўлатова Суюновна” хусусий корхонасига қарашли “Евромед” клиник диагностика маркази фаолиятидан аҳоли мамнун.

7.jpg

Асосан ташхис қўйиш ва даволашга ихтисослашган клиниканинг барча бўлимлари хориждан келтирилган замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган. Бу ерда лаборатория, физиотерапия ва диагностика хизматлари кўрсатилади. Бир пайтда 15 бемор стационар даволаниш имкониятига эга шифо масканида 3 олий тоифали шифокор ва 4 ўрта тиббиёт ходими хизмат қилмоқда.

– Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соғлиқни сақлаш тизимида хусусий сектор фаолиятини янада ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва турини оширишни рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, –дейди клиника раҳбари Сарвар Жўраев. – Клиникамизда беморлар асосан стационар тартибда даволанади. Яъни, бирор енгилроқ касаллик бўйича ишдан узилмаган ҳолда даволаниш учун шифокор дори ёзиб берди. Лекин уйингизда шароит қониқарли эмас, устига устак тажрибали мутахассис топишингиз ҳам муаммо бўлиши мумкин. Шифохонада эса одам кўп. Шундай ҳолларда бизнинг марказимиз энг яқин ёрдамчи бўлади. Бу ерда ҳамма нарса етарли. Замонавий ётоқ жой, сифатли тиббий хизмат, мутахассис маслаҳати ва ҳоказо. Кредит маблағи эвазига сўнгги русумдаги тиббий ускуналар ўрнатганмиз. Бу ўз навбатида беморларга юқори аниқликда ташхис қўйиш ва даволашда қўл келмоқда.

Ў.Баротов, Ж.Норқобилов (сурат), ЎзА
2 702