Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 18:01 Чоп этиш версияси

Тиббий хизмат сифати такомиллашмоқда

Тиббий хизмат сифати такомиллашмоқда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиалида жарроҳлик, педиатрия, нейрохирургия, гинекология, токсикология, травматология каби 19 бўлим фаолият кўрсатмоқда. 1 минг 100 тиббиёт ходими аҳоли саломатлиги учун масъул.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида муассасада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича муайян чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шифокорларнинг билим ва тажрибасини доимий равишда ошириб бориш, илғор технологияларни амалиётга изчил татбиқ этиш алоҳида эътиборда.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
3 292






Все о погоде - Pogoda.uz