Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2017 19:25 Чоп этиш версияси

Навоий вилояти тиббиёт марказига Япония гранти асосида замонавий тиббий жиҳозлар ўрнатилди

Навоий вилояти тиббиёт марказига Япония гранти асосида замонавий тиббий жиҳозлар ўрнатилди Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига энг сўнгги русумдаги замонавий тиббий ускуналар келтириб ўрнатилди.

Президентимиз раҳнамолигида тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада ошириш, айниқса, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) нинг грант лойиҳаси асосида 5 миллион 610 минг долларлик замонавий тиббий жиҳозлар ўрнатилгани аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.

– Янги жиҳозлар беморларга тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази интервенцион кардиологи Нозима Бўронова. – Бу шу пайтга қадар ривожланган мамлакатлар ёки Тошкент шаҳрида амалга оширилган мураккаб жарроҳлик амалиётларини шу ернинг ўзида ўтказиш, юрак соҳасидаги барча хасталикларни даволаш имконини беради. Келгусида юрак клапанларини протезлаш ва бошқа мураккаб амалиётларни ҳам поликлиникамизда амалга ошириш режалаштирилган.

Замонавий компьютер томография, рақамли рентген ҳамда юрак-қон томирларини текшириш ва аниқланган касалликларни даволаш имкониятини берувчи ангиография ускунаси, дистанцион литотриптор, кўз касалликларини даволовчи лазер аппаратлари, лаборатория ва ультратовуш диагностика, жарроҳлик ва анестезиология жиҳозлари аниқ ташхис қўйиш ва малакали даволаш имконини беради.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
6 701






Все о погоде - Pogoda.uz