ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

The Economist ҳафталиги Тошкент халқаро инвестиция форумини ёритиб боради

The Economist ҳафталиги Тошкент халқаро инвестиция форумини ёритиб боради

Тошкент халқаро инвестиция форумини ғарбнинг энг нуфузли нашри саналган The Economist ҳафталиги ҳам ёритиб боради.

The Economist ҳафталиги яқинда дунёнинг икки юзга яқин давлати орасидан Ўзбекистонни «Йилнинг мамлакати»​, деб топган эди. Бу воқеа катта шов-шувга сабаб бўлди ва 2019 йилда мамлакатимизда бизнес юритиш учун яратилган қулайликлар бўйича улкан ижобий сакраш қилинганининг эътирофи бўлди.

Хабарларда айтилишича, мазкур халқаро ҳафталик келгусида ҳам Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни мунтазам ёритиб боришни режалаштирган.

832
ЎзА