Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

08.09.2018 11:46 Чоп этиш версияси

“The Drive“ нашри Россиянинг янги қуролига “Сокин ўлим” дея таъриф берди

“The Drive“ нашри Россиянинг янги қуролига “Сокин ўлим” дея таъриф берди

The Drive“ нашрида чоп этилган мақолада Россияда янги ишлаб чиқилган 2Б25 “Галл” миномёти душманни шовқинсиз мағлуб этиши, бу амалга ошмаган тақдирда сафда жиддий тартибсизликни келтириб чиқариши мумкинлиги айтилади.

“Қоронғи тушиши билан шахсий таркиб база атрофида патруль хизматини бошлайди. Айни шу вақтда олисдан бўғиқ қарсиллаш эшитилади-ю, хизматдагилар 2Б25 “Галл“нинг қаердан учиб келаётгани номаълум бўлган снарядлари ёмғири остида қолади...”

Мақола муаллифлари 2Б25 “Галл“нинг эҳтимолий ҳужумда қўлланилишини шундай тасвирлай туриб, янги қуролнинг афзал томонлари ва камчиликларига тўхталган:

“Қуролнинг шовқин чиқармаслиги унга ўрнатилган махсус поршень сабабдир. Шунингдек, миномёт қўлланилганда ундан зарбали тўлқин ва тутун чиқмайди. Аммо, технологиянинг радиуси чегараланган. Техник тавсифга кўра, 2Б25 “Галл“ 1200 метргача мўлжал олиш имкониятга эга, отиш тезлиги 1 дақиқада 15 тагача, вазиятга қараб бу кўрсаткич 30 тагача етиши мумкин...”

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА