ЎзА Ўзбек

31.07.2018 17:48 Чоп этиш версияси

ТЕЗКОРЛИК: анжуман бошланганда содир этилган ўғрилик анжуман тугагунича фош этилди

ТЕЗКОРЛИК: анжуман бошланганда содир этилган ўғрилик анжуман тугагунича фош этилди
ЖИНОЯТ ҲАҚИҚАТИ ВА АДОЛАТ

Бугун Самарқанд вилояти ўтказилган навбатдаги матбуот анжумани давомида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳасановга телефон қўнғироқлари бўлди. 

Бошқарма бошлиғи ўринбосари телефон қўнғироқларининг айримларига жавоб берди. Мазкур қўнғироқларнинг сабабини  Самарқанд шаҳрида куни кеча автотранспорт воситасининг олиб қочилиши билан боғлиқ жиноятни фош этиш бўйича айни пайтда тезкор тадбир ўтказилаётгани билан изоҳлади. 

Эътиборлиси, тадбир якунланаётганда Ф.Ҳасановга яна қўнғироқ бўлиб, автотранспорт олиб қочилиши билан боғлиқ жиноят фош этилгани ҳақида хабар берилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА
5 373