ЎзА Ўзбек

06.08.2020 Чоп этиш версияси

ТЕЗКОР: Сайхунободдаги порахўрлик бўйича воқеага изоҳ берилди

ТЕЗКОР: Сайхунободдаги порахўрлик бўйича воқеага изоҳ берилди

Бугун соат 12:05 да @Zafarbek_Solijonov телеграм каналида Сирдарё вилояти Сайхунобод туман кадастр филиали муҳандиси С. фуқаро Г.га туманда шахсий уй-жой қуриши учун 3 сотих ер майдонини аукцион орқали олиб бериши эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилгани, 500 долларни олганда қўлга тушгани ҳақида маълумот жойланди.

Бу ҳолатга Давергеодезкадастр қўмитаси матбуот хизмати тезкор муносабат билдириб, қуйидагиларни маълум қилди:

1996 йилда Сайхунобод туманида туғилган Х.С. 2018 йилдан буён туман кадастр филиали муҳандиси лавозимида фаолият олиб бораётган бўлиб, раҳбарият томонидан коррупцион ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан фуқаро Г.дан 500 долларни олганда қўлга тушган.

Ҳозирда қўмита раисининг биринчи ўринбосари Т.Абдуллаев зудлик билан Сирдарё вилоятига етиб бориб, ҳолатни ўрганмоқда.

Шу ўринда Давергеодезкадастр қўмитаси фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Унда қўмита хизматларидан фойдаланишда муаммо ёки коррупцион ҳолатларга дуч келинса “1097” ишонч рақами, @ygkuzbot телеграм боти ёки 01@ygk.uz электрон почтаси орқали хабар бериш сўралади.

3 033
ЎзА