Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.01.2017 17:40 Чоп этиш версияси

Жондор тумани тез тиббий ёрдам бўлими янги бинода иш бошлади

Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тез тиббий ёрдам бўлими қурилишига 1,2 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бу ерда шифокор ва ҳамшираларнинг самарали фаолият юритиши учун барча шароит яратилган. 160 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатадиган бўлимга “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида замонавий “Nissan” русумли реанимобиль автомобиллари ҳам топширилди.

– Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимига қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли туман ва шаҳарлардаги тиббиёт муассасалари моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда, – дейди “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш Бухоро вилояти ҳудудий бюроси директори Салим Раҳимов. – 2016 йилда 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига Вобкент тумани, Когон ва Бухоро шаҳарларидаги кўп тармоқли марказий поликлиникалар замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Бу тўғри ташхис қўйиш асосида касалликларни эрта аниқлаш, янги технологияларни жорий этиш орқали даволаш самарадорлиги ва хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтириш имкониятини кенгайтирмоқда.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
1 632






Все о погоде - Pogoda.uz