ЎзА Ўзбек

08.07.2020 Чоп этиш версияси

“TexnoBus” таълим платформасида биринчи бўлиб Тошкент вилояти ёшлари қатнашди

“TexnoBus” таълим платформасида биринчи бўлиб Тошкент вилояти ёшлари қатнашди

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан чекка ҳудудларда мамлакатимиз ривожланиши учун муҳим бўлган соҳаларга қизиқувчи ёшларга таълим беришга мўлжалланган “TexnoBus” технологик мобил таълим платформасига старт берилди.

Ушбу таълим платформаси республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич ташкил этилаётган Ёшлар технопаркининг асосини яратиш ва унда фаолият олиб борувчи иқтидорли ёшлар жамоасини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилди.

“TexnoBus” барча қулайликларга эга бўлиб, керакли замонавий қурилмалар билан жиҳозланган. Таълим автобуси бир вақтнинг ўзида 12 нафар ўқувчини ўқитиш имконига эга.

photo_2020-07-08_16-47-37.jpg

 Инновацион таълим платформасида ёшларга робототехника ва электроника, 3D прототиплаштириш, дастурлаш ва бошқа интерактив йўналишлар бўйича таълим берилади.

Илк ташриф Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Олмалиқ шаҳрига уюштирилди. Ҳудуд ёшларига илк маҳорат дарслари Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директори ўринбосари Акбархон Собирхонов ва Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Азизбек Илҳомов томонидан ўтказилди. Маҳорат дарсларида ҳудуддаги 60 нафардан ортиқ иқтидорли йигит-қиз иштирок этди.

Маҳорат дарслари давомида ёшларга Ёшлар академияси ва Оҳангарон шаҳрида ташкил этилаётган Ёшлар технопарки бўйича маълумотлар, уларда яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар тушунтирилди.

photo_2020-07-08_16-47-45.jpg

3 798
А.Мусаев, ЎзА