Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.08.2018 00:05 Чоп этиш версияси

Тест синовларининг иккинчи куни: 1215 нафар абитуриент келмаган, 486 нафари эса қоидани бузган!

Тест синовларининг иккинчи куни: 1215 нафар абитуриент келмаган, 486 нафари эса қоидани бузган!
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг иккинчи куни – 2 августда ўтказилди ва тўлиқ якунланди. Бу ҳақида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. Тест синовларида 25 та олий таълим муассасаларининг 63 та таълим йўналишида 57 минг 849 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 1219 нафар абитуриент тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб-қоидаларини бузганлиги сабабли 486 нафар абитуриент, шундан 251 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзганинг ўрнига киришга уринганлиги учун, 235 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

5 051