ЎзА Ўзбек

04.08.2018 02:32 Чоп этиш версияси

Тест-2018: Бўлажак филологлар ҳуқуқшунослардан 26,5 балл кам тўплашди

Тест-2018: Бўлажак филологлар ҳуқуқшунослардан 26,5 балл кам тўплашди
Давлат тест маркази Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг иккинчи куни натижаларини эълон қилди. Унга кўра, давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали 197,0 баллни ташкил этган бўлиб, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили” таълим йўналишида қайд этилган. Тўлов-контрактга ўтишнинг энг юқори кўрсаткичи – 168,6 балл бўлиб, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили” таълим йўналишига тўғри келади.

Ўртача ўтиш кўрсаткичи давлат грантига – 135,9 балл, тўлов-контрактга 116,8 баллни ташкил этди.

Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида 2018 йил 3 август куни соат 19.30дан эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, кириш тест синовларининг биринчи куни яъни, 1 август натижаларига кўра давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали 223,5, тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали эса 176,7 ни ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар Тошкент давлат юридик университетининг “Юриспруденция” факультетида қайд этилган эди.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
15 059