ЎзА Ўзбек

13.08.2018 22:47 Чоп этиш версияси

Тест-2018: 12 августда давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали - 111,6 балл!

Тест-2018: 12 августда давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали - 111,6 балл!
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг ўн иккинчи куни Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали 111,6, тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали эса 92,2 баллни ташкил этди. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. Ҳар икки кўрсаткич ҳам Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалида қайд этилган. Ўртача ўтиш бали - давлат грантида 90,1 ни, тўлов-контрактда 74,3 баллни ташкил этган.

12 август тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 9 та бинода 3 та олий таълим муассасаларининг 14 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.

Тест синовларида 7 377 нафар абитуриент иштирок этди. 270 нафар абитуриент келмади.
Ўрнатилган тартиб қоидаларни бузганлиги сабабли 6 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди. Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг www.dtm.uz сайтида 2018 йил 13 август куни соат 18.00да эълон қилинди.

6 335