ЎзА Ўзбек

08.06.2019 15:30 Чоп этиш версияси

Термизда ўзбек ва афғон ўқувчиларининг дўстлик форуми бўлиб ўтмоқда

Термизда ўзбек ва афғон ўқувчиларининг дўстлик форуми бўлиб ўтмоқда

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси ва Афғонистон Маориф вазирлигининг Балх вилояти раёсати томонидан 4-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва қўшни давлатнинг Мозори-шариф шаҳридаги “Хони нур” хусусий мактаби ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида дўстлик форуми бўлиб ўтмоқда.

Ўтган йил март ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, барқарор ривожланишига кўмаклашишнинг янги босқичини бошлаб берди. Дунё ҳамжамиятини афғон юртида тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга ундади.

9.jpg

11.jpg

Ўзбекистон қўшни давлатга электр энергияси етказиб бермоқда. Термиз туманидаги “Termiz kargo” экспорт марказида ташкил этилган “Ўзбекистон–Афғонистон” чегараолди савдо зонасида қўшни давлат тадбиркорларининг экспорт-импорт операцияларини амалга ошириши, Термиз шаҳридаги ихтисослаштирилган шифохонада ён қўшни давлат фуқароларининг саломатлигини тиклаши учун зарур шароит яратилган. Термизда Афғонистоннинг консуллик идораси, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолият юритмоқда. Ушбу таълим муассасасида қўшни Афғонистон фуқароларининг ўқиб, касб ўрганиши учун барча замонавий қулайликлар бор.

Дўстлик форуми доирасида кеча иштирокчи ўқувчилар учун Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрида турли эртак қаҳрамонлари иштирокида саҳна асарлари намойиш қилинди. Маориф ходимлари тарихий обидаларни зиёрат қилиб, Термиз шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишди. Шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар ташкил этилди.

7.jpg

5.jpg

Бугун Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб, таълим муассасаси билан яқиндан танишади. Шунингдек, “Фарзандимга китоб совға қиламан” акциясида иштирок этади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таьлим марказида таҳсил олаётган афғон ёшлари билан учрашади. Шеробод туманидаги Исо Термизий мажмуасини зиёрат қилади. Бошқа маданий-маърифий тадбирларда ҳам қатнашади.

Икки давлат ўқувчиларининг дўстлик форуми 9 июнь яъни, эртага якунланади.

2.jpg

1.jpg

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов(сурат), ЎзА
7 426