ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Термизда 60 нафар чегарачи оила аъзолари билан янги уйларга кўчиб ўтди

Термизда 60 нафар чегарачи оила аъзолари билан янги уйларга кўчиб ўтди

Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларининг Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларида хизмат қилаётган 60 нафар ҳарбий хизматчиси ва уларнинг оила аъзолари учун қўшалоқ байрамга айланди.

Термиз шаҳрида сарҳадларимиз посбонлари учун барпо этилган уч қаватли бешта замонавий уй фойдаланишга топширилди.

14.jpg

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда сўнгги пайтларда Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар тарафлама ижтимоий ҳимоя қилиб, муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидланди. Бунинг учун мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида ҳам барча шароитларга эга замонавий уй-жойлар барпо этилиб, тинч, обод ҳаётимиз қўриқчиларига топширилаётгани эътироф этилди.

1.jpg

– Ватан ҳимоячилари куни арафасида Шеробод туманида хизмат қилаётган йигирмадан ортиқ чегарачиларимиз янги уйларга кўчиб ўтган эди, – дейди подполковник А.Менглиқулов. – Вилоят марказида яна 60 оилага янги уйларнинг калити тантанали топширилди. Чекка ва тоғли Боботоғ массивида сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган чегарачилар учун қурилган замонавий уйларни ҳам ўз эгаларига топширишга ҳозирлик кўрилмоқда. Буларнинг барчаси Ватанимиз сарҳадларини ташқи хавф-ҳатарлардан ишончли ҳимоя қилаётган мард, жасур чегарачилар ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар самарасидир.

8.jpg

Хонадонларда яратилган шароитлардан чегарачиларнинг уй бекалари ҳам жуда мамнун.

– Янги уй оиламиз учун байрамга муносиб совға бўлди, – дейди шартнома асосида хизмат қилаётган сержант Ф.Тошевнинг турмуш ўртоғи С.Турдиева. – Икки фарзандимиз бор. Шу пайтгача ижарада яшаб келаётган эдик. Энди ўз уйимизга эга бўлдик. Хоналар шинам ва замонавий усулда жиҳозланган. Ошхонада ҳам барча қулайлик бор. Термизнинг қишдаги совуқ ва ёздаги иссиқ ҳароратига мослаштирилган. Албатта, бизнинг бундай хонадонда яшашимиз турмуш ўртоғимнинг оиладан кўнгли тўқ ўз хизмат вазифасини янада хотиржам бажаришида муҳим ўрин тутади.

5.jpg

Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов сўзга чиқди.

2.jpg

1 292
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ​ (сурат), ЎзА