ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Термизда 3 та боғча фойдаланишга топширилди

Термизда 3 та боғча фойдаланишга топширилди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 3 та мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

photo5253930543286955209.jpg

Шаҳардаги 1-сонли мактабгача таълим муассасаси 2019 йилги Инвестиция дастури асосида 3 миллиард 78 миллион сўм эвазига мукаммал реконструкция қилинди. Янги йилда болажонларга ўз бағрини очган мазкур муассаса 125 ўринга мўлжалланган.

“Wunderkind” номли нодавлат мактабгача таълим муассасасининг умумий лойиҳа қиймати эса 3 миллиард 60 миллион сўмни ташкил этди. 100 ўринли мазкур муассасани бунёд этиш учун давлат томонидан 2 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.

Лойиҳа қиймати 1 миллиард 480 миллион сўм бўлган “Erkatoy kids” номли яна бир нодавлат мактабгача таълим муассасаси 50 нафар кичкинтойга қучоқ очди. Бу ерда кичкинтойларни ҳар томонлама соғлом қилиб тарбиялаш учун барча шароит муҳайё.

1 606
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА