Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

10.09.2018 11:04 Чоп этиш версияси

«Термиз марвариди»нинг янги қиёфаси

«Термиз марвариди»нинг янги қиёфаси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Термиз туманидаги Учқизил мавзесида йирик дам олиш масканини қуриш таклифини берган эдилар.

photo5238010847572372058.jpg

Ушбу таклиф ва ташаббусдан сўнг «Термиз марвариди» дам олиш масканини қуриш бошланди. Қурилиш ишларини “Ўзбекгидроэнерго” ва “Тўпаланг ҲПД ҳолдинг” ҳузуридаги “Тўпаланг ҲПД Буилдинг” жамияти бажарди.

photo5238010847572372059.jpg

Дам олиш масканида 40 ўринли замонавий кўринишдаги 3 қаватли бино, оилавий дам олувчилар учун коттежлар, 120 ўринли ресторан, 100 кишилик 3D-кинотеатр, ош маркази ҳамда махсус кабобхоналар, “барбекю“лар барпо этилди. Албатта, дам олиш масканида болалар ва катталар учун чўмильиш ҳавзаси ҳам мавжуд. Мусиқали фавворалар, рақс майдонлари қурилди. Шунингдек, Сурхондарёнинг қадимий Сангардак шаршарасини эслатувчи шаршара яратилди.

Учқизил чўлида қад ростлаган дам олиш маскани бир вақтнинг ўзида 200 нафар дам олувчига хизмат кўрсатади. Мазкур дам олиш маскани фақат дам олиш учунгина эмас, балки бир вақтнинг ўзида даволаниш имкониятини тақдим этади. Дам олиш масканининг барча хоналар замонавий таъмирланиб, керакли жиҳозлар билан таъминланди.

ЎзА