ЎзА Ўзбек

28.07.2018 15:43 Чоп этиш версияси

Тепагузарни энди танимайсиз!

Тепагузарни энди танимайсиз!
"Обод маҳалла" дастурининг ҳаётга жорий этилиши натижасида юртимизнинг кўплаб маҳаллалари кўркам масканга айланмоқда.

Стенддаги қиёсий суратлар бўлмаса, бу маҳалланинг бир ой муқаддам қаровсиз аҳволда эканига ишониш қийин. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги "Тепагузар" маҳалласи ҳам файзли ва тароватли, таниб бўлмас кўриниш касб этди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирга кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла, хотин-қизлар, касаба уюшмалари фаоллари, нуроний отахон ва онахонлар таклиф этилди.

931093be-d653-4d31-9fc3-3942751767f1.jpg

“Нуроний” жамғармаси раиси Ш.Жалилов ва бошқалар юртимизда кечаётган шиддатли ислоҳотлар, инсон омилига йўналтирилган ижтимоий дастурлар ҳамюртларимизнинг ҳаёти, тақдирига ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Бу жиҳатлар "Обод маҳалла" дастурининг амалга татбиқ этилиши жараёнида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

1080acc9-a06e-464b-a333-28c4db1e3295.jpg

Касаба уюшмалари федерацияси мазкур дастур ижросига муносиб улуш қўшмоқда. Ташкилот томонидан "Тепагузар"даги оилалар ҳолидан хабар олиниб, мулоқотлар ўтказилди. Маҳалладаги хонадонларнинг ижтимоий-маиший аҳволи, уларни ўйлантираётган долзарб масалалар атрофлича таҳлил этилгач, маҳаллада кенг қамровли бунёдкорлик ва реконструкция ишлари олиб борилди. Тўққизта болалар майдончаси, иккита замонавий спорт майдончаси, отахон ва онахонлар учун "Нуронийлар маскани" барпо этилди. Маҳалла ҳудудидаги ўнқир-чуқур йўллар текисланиб, асфальт ётқизилди. Дов-дарахтларнинг тартибсиз шох-шаббалари олиб ташланди. Кўп қаватли уйлар атрофида аҳоли учун қулай ўриндиқлар ва соябонларга эга дам олиш жойлари барпо этилди. Йўлак олди ва уйлар орасига 8 та замонавий ҳордиқ айвончаси, 180 га яқин чиқинди ташлаш учун махсус идишлар – урналар ўрнатилди. Ирригация тармоқлари, ариқ ва зовурларда тозалаш ишлари бажарилди. Турар-жойлар атрофни ободонлаштириш жараёнида ҳудуд катта ҳажмдаги чиқиндидан тозаланди.

BEK_3283.JPG

Федерация раисининг ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиевнинг айтишича, юртимизда кенг кўламда амалга оширилаётган "Обод маҳалла" дастури ушбу жамоат тузилмасининг ғайратига ғайрат қўшмоқда. Маҳалладаги долзарб масалалар, хонадонлардаги кайфиятни ўрганишга доир амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.

BEK_3258.JPG

– "Обод маҳалла" дастури доирасида бажарилган катта ҳажмдаги ишлар маҳалламиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади, – дейди маҳалла фаоли, математик олим Ҳайдарали Орипов. – Бу даҳадаги кўп қаватли уйларнинг барпо этилганига 47 йил бўлди. Юртимиз бўйлаб шиддат билан амалга оширилаётган "Обод маҳалла" дастури доирасидаги эзгу ишлар бизнинг маҳаллага ҳам етиб келганидан жуда хурсандмиз. Бу дастур наинки бунёдкорлик ишлари билан, балки турли тоифадаги оилалар, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган хонадонлар, ёлғиз кексаларга кўрсатаётган амалий кўмаги билан ҳам одамларнинг кўнглини шод этмоқда.

b5984aba-6f0e-432d-b133-1a791cfd28b3.jpg

– Маҳалламиз мутлақо янги қиёфа касб этди, – дейди фахрий ўқитувчи Шукурниса Муслимова. – Бу ўзгаришлар маҳаллада истиқомат этувчи одамларнинг мудроқ қалбини уйғотди, десам муболаға бўлмайди. Болалар майдончасидан жажжиларнинг кулгуси аримайди. Барча мамнун. Энди бу неъматларни асраб-авайлаш, уларни кўз қорачиғидек сақлаш, мудом шукроналик туйғуси билан яшаш бурчимиздир.

f14602f6-6859-4409-8b46-25210d5a70cc.jpg

Тадбирда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга газ плитаси, музлатгич, телевизор каби маиший жиҳозлар, беморларга махсус аравачалар, протез-ортопедик воситалар, дори-дармон, сиҳатгоҳларда саломатлигини тиклаш учун йўлланмалар, болаларга эса оромгоҳларга йўлланмалар топширилди. Хонадонларга кириб, алоҳида эҳтиёжли оилалар, ёши улуғ инсонлар, хасталар ҳолидан хабар олинди. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

94786e8f-93e3-4db9-87db-c0a464e1d137.jpg

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов иштирок этди.

Н.Усмонов, ЎзА
4 554