ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда

Теннисчиларимиз мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда

Дунё бўйлаб спорт бўйича бир қатор мусобақалар аста-секинлик билан бошланмоқда. 

Шу боис, мамлакатимизда ҳам кўплаб спорт турлари бўйича терма жамоа аъзолари ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Жумладан, стол тенниси бўйича Ўзбекистон катталар ва ёшлар терма жамоалари аъзолари барча санитария қоиладарига амал қилган ҳолда келгусидаги мусобақаларда муносиб иштирок этиш учун фаол тарзда машғулотларга киришди. Ушбу машғулотлар Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги "Янгиобод" базасида ўтказилмоқда.

Теннисчиларнинг машғулотлари Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси, тажрибали мураббий Саида Маҳмудова бошчилигида 10 октябрга қадар давом этади.

– Машғулотларда терма жамоамиз аъзоларининг тактик ва жисмоний машқларига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Узоқ вақтдан бери давом этаётган пандемия даврида ўқув-машғулот йиғинлари деярли ўтказилмади ва спортчилар якка ҳолда уй шароитида шуғулланди, – дейди С.Маҳмудова.

 – Жорий йилда дунё бўйлаб стол тенниси бўйича спорт мусобақалари ўтказилмайдиган бўлди. Биз умид қиламизки, келгуси мавсумда мусобақалар ўтади. Юртимизда карантин чоралари бироз юмшатилгани боис, машғулотларга зўр бермоқдамиз. Ўқув-машғулот йиғини ўтаётган ҳудудга теннисчиларимизнинг саломатликларини асраш мақсадида бегоналар киритилмаяпти ва спортчиларимиз ҳар куни икки маҳал федерациямиз шифокори томонидан текширилмоқда.

photo_2020-09-25_10-44-45.jpg

1 087
Ж.Тошхўжаев, ЎзА