ЎзА Ўзбек

02.07.2020 Чоп этиш версияси

Темирйўлнинг «қисмати» шуми?

Темирйўлнинг «қисмати» шуми?

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи аъзоси Мансур Абдусатторов “Манави акахон нима қиляпти? Ким билади?” сарлавҳаси остида қолдирган пости катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Суратда бир киши (Фарғонада) поезд темирйўлларидаги «болт»ларни ечиб олиб сотаётганлиги тасвирланган.

ff627542-858d-4042-9858-961261e7cc50.jpg

Мингга яқин изоҳлар билан баҳс-мунозараларга сабаб бўлган айрим фикрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жавлонбек Шерипов:

– Тирикчилик қилишни йўли кўп лекин бу «тирикчилик» дастидан кимларнингдир ўлимига сабаб бўлиш тирикчиликмас.

Абдулазиз Абдулазиз:
–​ Албатта ҳаммамиз учун ачинарли ҳолат бу! Бу расмдан келиб чиққан ҳолда иккита ҳолатни кўриш мумкин. Агар бу инсон ҳақиқатдан ҳам бошқа моддий нафланадиган жойи ёки имкони бўла туриб бу ишни касб қилиб олган бўлса албатта изоҳларда ёзилгани каби жазолаш керак чунки бу қилмиши минглаб инсонларнинг ҳаётини хавф остига қўяди. Энди тангани иккинчи томони бор: агар бу инсоннинг ҳеч қандай моддий ва маънавий манфаатли ери бўлмаса ҳатто ўзига ёки фарзандига бир бўлак нон топа олмаётган ночор холда бўлса энди буни ўйлаб кўриш керак. Чунки бу фақат бу инсоннинг муаммоси эмас энди. Шунинг учун чорани албатта ҳолатни ўрганиб кейин кўриш керак. Шахсий фикрим

Диля Саиджановна:
–​ Қаттик жазолаш керак!

Сенкю Веримач:
–​ Болтни ечиш керак. Ўшанда поезд ҳалокатга учраб, одамлар ўлгандан кейин, нима дейсиз? Оёқ қўли бутун бўлса, бориб ишласин.

Шуҳрат Нуримбетов:
–​ Оддий фуқаро, энди тасаввур қилинг, қўлида кичик бўлсада мансаби бор инсоннинг, юрт учун, халқ учун нималар қилишини. Кейинги бекат жаҳаннам.

Раҳмонжон Одилов:
–​ Иложи йўқлигидан қилгандир балки. Нима қилсин бу ПОРА оладиган иш жойи бўлмаса

Дима Қаюм:
–​ Буни карантин даврида нима мажбур қилди ўғирлик қилишга. Балки болалари очдир, касалдир, ногирондир келинглар аввал шароитини билайлик дейиш йўқда бизда... Жиноят қилган бўлса албатта жавоб беради.

Сайёра Абдувахобова:
–​ Бошқаларни ҳаётини хавфга қўйишга ҳаққи йўқ. Жазоланиши керак. Оилани боқиши керак деб оқлаб бўлмайди. Бу тирикчилик эмас. Ўғрилик

Зебош Шамсутдинова:
–​ Бу акахон металлолом болт, кераксиз темирларни йиғаяптилар, яъни бошқа юртдошларининг ҳаётига, уларнинг оила, бола-чақасига тупурган холда рўзғор тебратиш ҳаракатидалар. Шу темир йўлдан юрадиган поезддаги инсонларнинг ҳаёти бу тирикчилик қилаётган шахс учун ўша ечиб олаётган битта болтчалик хам қадрли эмас.

Гулиш Гулиш:
–​ Ундан кўра баклашка йиғиб сотса яхшироқ фойда қиларди, ҳам зарарсиз. Миядан ҳам берган эканда...

Гулиҳумо Мажидова:
–​ Танаси бошқа дард билмас, балки оғирликдир балки мажбурликдандир

Инди Ганди:
–​ Ҳар бир эркак бўлсин, хотин бўлсин болалари учун ҳамма нарсага тайёр, балким сизда иш бордир, пулингиз бордир, шунинг учун сизлар ёмон хаёлга боряпсиз агар шу кишинг пули бўлганда у ишни қилмасди.

Маърифжон Маткобулов:
–​ Кимдир муҳтожликдан қилгандир деди, кимдир карантинда қийналиб қолгандир дебди, бу ўғрилик, бу ишни қилган одам ватанини элини иккиланмай сотади бу хоин. Жазонинг қаттиғини бериш керак бундайларга.

Ноль Етти Ноль Етти:
–​ Виждонини дайди итлар чайнаган, бир кунда бир марта қорин тўйдириш учун юзлаб, минглаб одамлар ҳаётини хавф остида қолдириш даражадаги манқуртлик.

Азамат Исломов:
–​ Шу даражага келиб қолишимизга ўзимиз сабабчимасмиканмиз? Бефарқлик, лоқайдлик, фақат ўзини ўйлаш, бошқалар ҳаёти билан қизиқмаслик, бемеҳрлик иллатининг урчиб кетиши олиб келмадими? Шу инсондан қўни қўшни маҳалла куй нима қилиб юрибсан деб сўраб кўрганмикин. Ҳеч ким ўзидан ўзи бу ишни қилмайди. Балким оилавий аҳволи шунга мажбур қилгандир. Мен ҳам бу инсонни қилмишини оқламайман. Ўзини уйлаб, билмадим балким 1000 лаб инсонлар ҳаётини хавфга қўйган. Майли жиноятига яраша жазо олар. Кейин нима бўлади?

Инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзгалар ҳаётини хавфга қўйиши тўғри эмас. Пандемия шароитида биргина бизнинг ватандошларимиз эмас, бутун дунёда инқирозли вазият юзага келмоқда. Оила, бола-чақа боқиш, қорин тўйдириш дардида бу каби «ўғрилик» қилишнинг бадали жуда оғир. Инсонни ҳайвондан унинг чиройли тарбияси, хулқи ажратиб туради дейилади. Шундай экан инсонийлигимизни йўқотмайлик.

Сиз нима дейсиз...


Манижа БАҲРИЕВА,
журналист

5 435
ЎзА