ЎзА Ўзбек

17.09.2020 Чоп этиш версияси

“Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларига моддий ёрдам берилди

“Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларига моддий ёрдам берилди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 13 та маҳалладан “Темир дафтар”га киритилган 292 та оиланинг 524 нафар 16 ёшга тўлмаган болаларига бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Дарҳақиқат, Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож яъни “Темир дафтар”га киритилган ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик 500 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

photo_2020-09-17_12-42-08.jpg

photo_2020-09-17_12-42-20.jpg

Зарафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Шоҳмирзаевнинг таъкидлашича, шаҳарда қарорда келтирилган 2 йўналиш бўйича шаҳар пенсия жамғармаси томонидан 550 оиланинг 710 нафар 16 ёшга тўлмаган аъзолари учун жами 355 миллион сўм пул маблағлари тарқатиб берилган бўлса, 16 сентябрь куни ҳам “Темир дафтар”га киритилган 292 оилада истиқомат қилувчи 524 нафар 16 ёшгача бўлган болаларга бир марталик маблағлар етказиб берилиши “Халқ банки”нинг масъул ходимлари томонидан ва сектор раҳбарлари иштирокида юқори савияда ташкил этилган.

Хусусан, биринчи сектор ҳудудида жойлашган Алишер Навоий, “Кончилар”, “Мурунтау” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган 60 та оиланинг 126 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандларига 63 миллион сўм миқдордаги пул маблағлари 16 сентябрь куни тарқатилган.

Пул маблағларини тарқатиш ишлари 19 сентябр қадар тўлиқ якунига етказилади.

2 031
Нуриддин РАҲИМОВ, ЎзА