ЎзА Ўзбек

14.04.2020 Чоп этиш версияси

Телеграм канали орқали “Зукко китобхон“ викторинаси ўтказилмоқда

Телеграм канали орқали “Зукко китобхон“ викторинаси ўтказилмоқда

Китоб ўқишда ҳикмат кўп. Кенг дунёқараш ва билимга эга бўлишда китобнинг аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. OʻzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Кенгашнинг телеграм каналида “Зукко китобхон” викторинаси ўтказиб келинмоқда.

Кенгашнинг Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими мудири Аброр Отабоев ва матбуот котиби Шоҳсултон Тўхтаматовлар ташаббуси билан ўтказилаётган викторинада ҳар куни миллий адабиётимизнинг нодир асарлари бўйича савол-жавоблар ўтказилиб, энг биринчи ва тўғри жавоб йўллаган иштирокчи ғолибликни қўлга киритмоқда.

Викторинамизда Худойберди Тўхтабоев, Ўткир Ҳошимов, Саид Аҳмад каби забардаст ёзувчиларимизнинг дурдона асарлари юзасидан эълон қилинаётган саволларга ота-оналар фарзандларининг жавобларини юбормоқ. Бундан билиш мумкинки, ўша хонадонда оилавий китобхонлик анъанаси шаклланган. Викториналаримизда нафақат фарғоналиклар, балки юртимизнинг барча вилоятидан фуқаролар фаол иштирок этмоқдалар, – дейди лойиҳа ташаббускорларидан бири Шоҳсултон Тўхтаматов.

- Китобхонлик бўйича ўтказилаётган викторинада иштирок этдим ва Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” китоби бўйича берилган саволларга тўғри жавоб йўлладим ва ғолиблар сафидан ўрин эгалладим, – дейди викторина ғолибларидан бири Жиззах вилояти, Зомин туманидан Нодира Хўжамқулова.

Лойиҳа ташаббускорларининг эътироф этишича, “Зукко китобхон” викторинаси мамлакатимизда карантин муддати тугагунга қадар давом этади. Ғолиблар эса карантин тугаганидан сўнг эсдалик совғалари билан тақдирланади.

OʻzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши матбуот хизмати

2 129
ЎзА