ЎзА Ўзбек

06.08.2020 Чоп этиш версияси

Телефон орқали коронавирус юқтириш эҳтимоли юқори — Нуриллаева

Телефон орқали коронавирус юқтириш эҳтимоли юқори — Нуриллаева

Мобил телефон орқали коронавирус инфекциясини юқтириш мумкинми? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева жавоб берди.

"Мобил телефон орқали инфекция юқтириш эҳтимоли юқори, бу юқишнинг контакт йўли ҳисобланади.

Телефонни, айниқса, юзга тегадиган гаджет корпусни антисептик воситалар билан мунтазам тозалаш зарур.

Агар телефонда ғилоф бўлса, уни ечиб, алоҳида тозалаш керак. Энг яхшиси, таркибида спирт бўлган бир марталик нам салфеткалардан фойдаланган маъқул", дейди Нуриллаева.

5 641
ЎзА