ЎзА Ўзбек

22.10.2019 Чоп этиш версияси

Техас: қуюн ёпирилиши оқибатида 100 мингга яқин аҳоли электр таъминотидан узилган

Техас: қуюн ёпирилиши оқибатида 100 мингга яқин аҳоли электр таъминотидан узилган

Техас штатининг турли ҳудудларида қудратли қуюн пайдо бўлиши оқибатида камида 99 минг 200 кишилик аҳоли пунктлари электр таъминотидан узилиб қолган.

“NBC 5” телеканали маълумотига кўра, Техаснинг шимолий ҳудудларида қуюн хавфидан огоҳлантирув эълон қилиниб, кейинчалик бу бекор қилинган. Шундан сўнг Далласнинг шимолига қуюн ёпирилган, дарахтлар қўпорилиб, автойўлларда ҳаракат мушкуллашган.

Талафот оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

1 436
ЎзА