Тошкент давлат шарқшунослик университетида Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат билан учрашув бўлиб ўтди.

Университет ректори Гулчеҳра Рихсиева суҳбат давомида мартабали меҳмонга мазкур олий ўқув юрти фаолияти, хусусан ҳиндшунослик йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга ТДШУ ва элчихона ўртасида таълим, илмий ҳамда маданий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид таклифлар билдирилди. 

Масалан, ТДШУда ҳиндшунослик соҳасига доир, нисбатан камроқ нусхада нашр этилган ўқув ва илмий адабиётларни элчихона кўмагида қайтадан нашр этиш ҳамда мазкур адабиётларни Ҳиндистондаги мутахассислар эътиборига ҳам ҳавола этишга эҳтиёж бор. Қолаверса, университет қошида Ҳиндистон маданияти ва санъатини янада кенгроқ ёйиш учун Ҳинд маданияти марказини ташкил этиш зарур.

photo_2020-10-23_20-27-35.jpg

Маниш Прабҳат Тошкент давлат шарқшунослик университетига ташрифи мамлакатимизда элчилик фаолиятини бошлаганидан буён Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида дастлабкиси эканини таъкидлади. 

- Ушбу олий ўқув юртида ҳиндшунос мутахассислар мавжудлиги тўғрисида аввал ҳам эшитгандим, - деди жаноб М.Прабҳат. – Бугунги учрашув давомида эса университетда айни йўналишида амалга оширилаётган ишлар билганим, тасаввур қилганимдан кўра салмоқлироқлигига гувоҳ бўлдим. Ўзбекистонда, жумладан ТДШУда Ҳиндистон Республикасини чуқур ўрганишга қаратилаётган эътибордан беҳад мамнунман. 

Мулоқот чоғида университетга санскрипт тилида битилган асарларни тадқиқ қилиш учун Ҳиндистондан мутахассис жалб этиш бўйича таклиф билдирилди. 
 
Шунингдек, Элчи 2006 йил Ҳиндистон элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Маҳатма Ганди” номли ҳиндшунослик маркази ва мажмуадаги ўқув-илмий адабиётларни кўздан кечирди, мутахассислар, уларнинг илмий фаолияти билан танишди. Лал Баҳодур Шастри номидаги Ҳинд маданияти марказида яқин кунларда ТДШУ профессорлари У.Мухибова ва Т.Ходжаеванинг “Ҳиндистон адабиёти” номли монографияси тақдимотини ўтказиш, келгусида тегишли йўналишлар бўйича биргаликда тизимли иш олиб бориш юзасидан келишиб олинди. 

photo_2020-10-23_20-27-40.jpg

Университетнинг Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Элёр Маҳмудов таъкидлашича, бугунги кунда ТДШУ ҳамда Ҳиндистоннинг Деҳли, Жамиа Миллиа Исламиа, Гужарат, Мавлоно Озод миллий урду университетлари, Ғолиб институти ва Урду тилини ривожлантириш миллий кенгаши билан ҳамкорлик ўрнатилган. Муносабатларни янада яхшилаш, тизимли ишлаш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқилган.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, ТДШУда 1947 йилдан буён ҳинд тили бўйича таълим бериб келинади. Ҳинд тили, Ҳиндистон тарихи, фалсафаси, сиёсати ва иқтисодиёти бўйича мутахассислар тайёрланмоқда. 2020-2021 ўқув йилидан ушбу йўналишлар қаторига халқаро журналистика ва туризм иши ҳам қўшилди. Жорий ўқув йилида ҳамкор олий таълим муассасаларидан университет таълим жараёнига филология, иқтисодиёт ва тарих мутахассисликлари бўйича 4 нафар ҳиндистонлик олим жалб этилди. 

Бундан ташқари 2020/2021 ўқув йилида ТДШУ МДҲ мамлакатлари олий таълим муассасалари орасида биринчи бўлиб Гужарат университети билан ҳамкорликда ҳинд тили лингвистикаси бўйича магистратура йўналишида илк қўшма таълим дастури (double degree) йўлга қўйилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДШУ: Халқаро ҳамкорлик таълим сифатини оширишга хизмат қилади