ЎзА Ўзбек

17.07.2018 16:09 Чоп этиш версияси

Тажриба ва малака мактаби

Тажриба ва малака мактаби
Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти курсантларига соҳада кўп йиллардан буён самарали хизмат қилиб келаётган, бой амалий тажрибага эга ходимлар мураббий этиб бириктирилган.

Курсантларнинг машғулотларда олган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаши, танлаган касбининг сир-асрорларини чуқурроқ эгаллаши, ўзига муносиб иш ўринларини танлаши учун малакавий амалиёт муҳим аҳамиятга эга.

Шу мақсадда институтнинг 69 нафар 4-босқич курсантлари навбатдаги малакавий амалиётини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёнғин хавфсизлиги бошқармаларида ўтамоқда. Бундан ташқари, 90 нафар 2-босқич ва 69 нафар 3-босқич курсантлари Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси тизимларига амалиёт ўташ учун юборилди.

Курсантларга содир бўлган ёнғинларни ўчириш, тезкор ҳаракатланиш, хизмат ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби, навбатчи смена шахсий таркибига раҳбарлик қилиши, фуқароларнинг ички ишлар органлари ходимларига бўлган ишончини ошириш борасида ҳам керакли тушунчалар берилмоқда.

Нурилло Насриев, ЎзА
7 185