ЎзА Ўзбек

10.09.2019 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ: Соғлиқни сақлаш тизимида тайинловлар амалга оширилди

ТАЙИНЛОВ: Соғлиқни сақлаш тизимида тайинловлар амалга оширилди

Президентимизнинг жорий йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида эса Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Атабеков Нурмат Сатиниязович Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария инспектори, Алматов Баҳром Ибрагимович Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи этиб тайинлангани билдирилди. 

photo5456663767141166065.jpg

Н.Атабеков бугунги кунгача Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори, Б.Алматов эса Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов ва соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов иштирок этди.


6 612
ЎзА