ТАЙИНЛОВ: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига матбуот котиб тайинланди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига Сабирова Камола Шавкатовна тайинланди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига Сабирова Камола Шавкатовна тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Сабирова (Раҳмонова) Камола Шавкатовна 1983 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.
Фаолиятини 2001 йили Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” каналида таржимонликдан бошлаб, “Agakhan Trust Culture”, “УзДЭУ Банк”, “Italian Food Technology”, “GIZ” каби халқаро ташкилотларда турли вазифаларда давом эттирган. У рус тилини мукаммал билиши билан бирга инглиз ва испан тилларини ҳам билади.