ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ: “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятида тайинлов амалга оширилди

ТАЙИНЛОВ: “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятида тайинлов амалга оширилди

“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамият бошқаруви раиси матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб Сабирова Лалихон Маърупходжаевна тайинланди.
Л.Сабирова 1975 йил 4 январда зиёли оилада таваллуд топган. Тошкент давлат университетининг журналистика (ҳозирги ЎзМУ), Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг молия факультетларини тамомлаган. 2010 йилда Ўзбекистон тарихи мутахассислиги бўйича номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёқлади. 20 йил мобайнида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-таҳлилий ва информацион дастурларида самарали фаолият олиб борди. Кейинги йилларда турли идора ва ташкилотларда Ахборот хизмати раҳбари сифатида тажриба орттирган.

11 681
ЎзА