ЎзА Ўзбек

08.08.2018 14:13 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ: талабага муҳим лавозим топширилди

ТАЙИНЛОВ: талабага муҳим лавозим топширилди
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раис ўринбосари в.б. тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Акбаров Саидакбархон Тоҳир ўғли Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари в.б. лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга Саидакбархон Акбаров шу йилнинг 29 июнь куни Олмазор туманида бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан номзод сифатида таклиф этилган эди. Бунга сабаб Саидакбархон ўз нутқи давомида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалий таклифлар билдирганди.

С.Акбаров ҳозирда Тошкент Халқаро Вестминстер Университетининг бизнес бошқаруви факультетида тўртинчи босқич талабаси. Ёш эканига қарамай, у таълим ва касбий ривожланиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти тажрибасига эга, шу билан бирга, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Ёш тадбиркорлар лойиҳаси аъзоси.

2013 йилдан 2018 йилгача С.Акбаров таълим марказлари тармоғини бошқарган. Шунингдек, у ИТБ фонди инвестиция жалб қилиш танловида ўзининг онлайн таълим дастури билан иштирок этган.

С.Акбаров ёшлар ҳаётида фаол иштирок этади. У Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг халқаро конференциясида иштирок этган.

Қўмитада С.Акбаров ёшлар туризмини ривожлантириш ва инновацион ғоялар, смарт туризм жорий этиш, шунингдек, таълим хизматларини такомиллаштириш билан шуғулланади.

ЎзА
9 699